КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ

улар меҳнат дафтарчалари билан таъминланди

Жорий йилда республикадаги 1 минг 34 та касб-ҳунар коллежларини 495 минг нафардан зиёд ўқувчи битирган. Уларнинг 243 минг 520 нафари қизлардир. Ана шу битирувчи қизларни 126 дан зиёд корхона ва ташкилотларга бириктирилиши белгилаб қўйилган.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2013-2014 ўқув йилида республикадаги академик-лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашни ташкиллаштиришга кўмаклашиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ҳамда жамоатчилик ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек шаҳарлар ва туманларда 1700 га яқин штаб тузилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар вакилларидан таркиб топган штабларнинг маълумотига кўра 139минг 488 нафар қиз ишга жойлашган бўлса-да, 52 минг 127 нафари иш билан таъминланмагани аниқланди.

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ана шу масалалар муҳокама этилди. Тадбирда Республика ва шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси аралашуви билан меҳнат дафтарчалари кечиктирилаётган ҳолатлар бўйича Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига мурожаатлар этилгани қайд этилди. Натижада “Certus TEXTIL” МЧЖ, “Шокарим Мадина Файз” ҳамда “АДМ Текстиль” МЧЖларга тикувчи бўлиб қабул қилинган, аммо меҳнат дафтарчалари очилмаган қизларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилган. Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳридаги “Нафосат”, “Саришта”, “Иффатли келин”, “Машҳура”, “Машриқ машъали”, “Зукко” каби 21 та ўқув марказлари раҳбарлари иштирокида пойтахт туманларидаги 400 нафарга яқин битирувчи қизга мазкур ўқув марказларида имтиёзли сабоқ олиш имконини берувчи сертификатлар ҳамда қизларнинг касб-ҳунар ўрганишини кафолатлаган ўқув марказлари раҳбарларига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномалари топширилди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Саломатлик борасида ташаббус

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: