Саломатлик борасида ташаббус

Юртимизда аёллар спортига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда ҳудудларда 12 та синхрон сузиш, 14 та бадиий гимнастика Федерациялари ташкил этилган бўлиб, уларнинг фаоллигини ошириш юзасидан турли хил мусобақалар, тадбирлар, учрашувлар, марафон ва фестиваллар ўтказилиб келинмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида “Соғлом назар” спорт соғломлаштириш гуруҳининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур гуруҳ машғулотлари маҳаллалардаги аёллар ўртасида олиб борилмоқда.

Пойтахтимизнинг 8 та туманидаги 25 та маҳалладан 135 нафардан ортиқ аёллар ушбу машғулотларда иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур гуруҳ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўз интилишлари ва ғояларининг қўллаб-қувватланишини сўраб фидойи, ташаббускор аёлларнинг мурожаат этиши орқали ташкил этилган. Бу эса ўз ўрнида аҳолининг соғлиғига бўлган эътиборнинг шаклланганидан, энг асосийси жамоатчилик фаоллиги ва фуқаролик масъулияти кучайиб бораётганидан далолатдир.

Маърифат ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  САБЗИ ШАРБАТИ – НАҲОТКИ...?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: