Фарғонада МЕДИАТУР

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан “Ўзкимёсаноат” ДАК билан ҳамкорликда жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Farg‘onaazot” ОАЖда медиатур ташкил этилди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори билан тасдиқланган “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракатлар Дастури” доирасида амалга оширилган фаолият бўйича маълумотлар тақдим этилди. Дастурга мувофиқ, карбамид ва аммиак селитрасини ишлаб чиқарувчи корхоналарни қайта таъмирлаш ҳамда модернизация қилиш бўйича ишлар бошланган. Мазкур тадбирларнинг бажарилиши атмосферага чиқарилаётган азот оксиди ташламаларини йилига 149,3 тоннагача, аммиакни йилига 16,3 тоннагача қисқартириш кутилмоқда.

Атроф-муҳитга зарарли моддалар ташламаларини камайтаришга қаратилган тадбирларнинг тизимли равишда амалга оширилиши, экологик тоза технологияларнинг жорий этилиши натижасида “Farg‘onaazot” ОАЖда ифлослантирувчи моддалар ташламлари ўрнатилган меъёрларга мувофиқ 30 фоиздан кўп бўлмаган миқдорни ташкил этади.

Таъкидлаш жоиз, “Farg‘onaazot” ОАЖда чиқиндиларнинг 75 тури ҳосил бўлади, шулардан 2 тури хавфлилик даражаси бўйича 1-тоифага, 7 тури 2-тоифага, 25 тури 3-тоифага ва 41 тури 4-тоифага мансубдир.

Дастур якунида журналистлар экологик тоза технологиялар асосида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган цех фаолияти билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  СУНЪИЙ ЮРАК – ҳаётга кўмак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: