ФОНД фаолиятидан (2014/37)

ТОШКЕНТ

Шаҳар таянч маскани томонидан Чилонзор туманидаги “Чўпон ота” маҳалласида Кўзи ожизлар жамияти шаҳар кенгаши ҳамкорлигида хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида 20 нафар иштирокчига пойафзаллар тарқатилди. Шунингдек, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган 289-сонли мактабгача таълим муассасасида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

ХОРАЗМ

Фонднинг ҳудудий филиали томонидан Хива туманидаги эркаклар “Мурувват” уйи ҳамда 20-сонли “Меҳрибонлик” уйининг тарбияланувчилари учун маданий тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимларининг эсдалик совғалари топширилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ушбу муассасаларга 500 қути қуритилган сабзавот шўрваси ва тиббий анжомлар берилди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

Фонднинг ҳудудий филиали томонидан “Баркамол авлод” болалар марказида ва Қораўзак ва Шуманай туманларида болалар ўртасида Мустақиллик байрамига бағишланган турли спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари ҳамкорлигида ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  КОФЕ ТИШЛАР САЛОМАТЛИГИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: