Миннатдорлик мактуби

Инсон саломатлигидан-да азиз неъмат йўқ. Аммо тан соғлиғи ўзининг чин қийматини кўрсатгандагина унинг қадрига етаркансан, киши. Шундай кезларда сенга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан атрофдагиларга нисбатан янада меҳринг ортиши шубҳасиз.

Яқинда “Фарҳод Мадад” шифо клиникасининг қўли енгил шифокорлари менда ана шундай туйғуларнинг жўш уришига сабаб бўлди. Жумладан, клиника раҳбари Фарҳод Мираҳмедов, бош шифокор муовини Дилором Мухторова, шифокор-невролог Малоҳат Дадабоева, бош ҳамшира Салима Утеева, физиотерапия бўлим шифокори Салима Шералиева, ҳамширалар Чарос Сатилханова, Фароғат Ашурова, Манзура Аҳмедова, Гулнора Хожиеваларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Тилагим, халқнинг дардига малҳам бўлишдан ҳеч толманг. Фидойи жамоа ишларига омад ва зафарлар тилайман!

 

Малоҳат НАЗАРОВА,

Қибрай тумани

Яна ўқинг:  Дунё курашчилари Шаҳрисабзда гиламга тушади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: