Ҳикматлар сандиғи (2014/6)

Кўп деган кўп янгилур ва кўп егон кўб йиқилур.

(Кўп сўзлаган адашади ва кўп ейдиган одам кўп касал бўлиб йиқилади).

Қолиби амрознинг моддаси кўп емакдур ва қалб амрозининг моддаси кўп демакдур.

(Касалликларнинг моддаси кўп ейиш бўлса, юрак иллатларининг моддаси кўп гапиришдир).

Неким бўлса мизожингға гуворо,

Анга кўп майл қилма ошкоро.

(Нимаики мижозингга ёқимли бўлса ҳам, бироқ унга ортиқча мойил бўлма).

Ғизо бўлса муфиду табъ роғиб,

Бас эт табъинг ҳануз ўғлонда толиб.

(Овқат фойдали бўлиб, кўнгилга мос бўлса ҳам яна егинг келиб, табиатинг тортиб турганда ҳам ейишни тўхтат).

Агар ҳайвон суйидур ғайри мақдур,

Эрур гар меъда қилмас ҳазм, маъзур.

(Агар топилмайдиган оби ҳаёт суви бўлганда ҳам меъда ҳазм қилолмаса, узрлидир).

Моддаким, бермаса марҳам кушод,

Ништар – ўқ айлар анга дафън фасод.

(Моддани малҳам пишитиб, очолмаса, ундаги фасод (йирингни) ништар даф этади).

Вагар ҳикматқа бўлса илтифотинг,

Ки бўлсун Нуҳ умрича ҳаётинг.

(Агар сени ҳикматга, яъни табобатга илтифотинг бўлса, сенинг ҳаётинг Нуҳ умрича узун бўлсин).

Оз емак сиҳатқа боис.

Меъда ўзи хурдидаги ошни,

Ҳазм қилур, йўқки ушоқ тошни.

(Меъда кичик тошни эмас, балки ўз қуввати етадиган ошни ҳазм қилади).

Ҳар кимгаки кўп таом емак фандур,

Билгилки, касалликка тани маскандур.

Яна ўқинг:  Улуғ шоирга эҳтиёж

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: