Янги ўқув йилида ўқувчилар обод таълим масканида таҳсил олади

Истиқлолимизнинг 23 йиллик шодиёнаси арафасида пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 198-мактаб намунали даражада қайта таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Ўқув масканида 35 та синф хона мавжуд бўлиб, 848 нафар ўқувчига мўлжалланган. Жорий йилда 1-синфга 164 нафар бола қабул қилиниб, уларга “Президент совға”си улашилди.

Мактабда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишини таъминлаш мақсадида барча шароитлар яратилган. Лаборатория, биология, физика хоналари зарурий жиҳозлар билан таъминланди. Инглиз тили дарси учун махсус дастурий қўлланмалар ва кўргазмали қуроллар ишлаб чиқилган. Ёзги ва қишки спорт майдонларида машғулотлар олиб бориш учун барча имкониятлар мавжуд.

– Мактабимизда кўплаб тўгараклар очилган, – дейди тўртинчи 4-синф ўқувчиси Фарангиз Отахонова. – Каштачилик, тикувчилик, миллий рақс, ўзбек жанг санъати, футбол, стол тенниси, баскетбол ва яна шу каби тўгараклар узлуксиз фаолият юритяпти. Мен ҳам ўзбек жанг санъати машғулотларига қатнашаман. Бу йил Кореяда ўтказилган мусобақада фахрли ўринни эгалладим.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб таълим муассасалари олдига жисмонан соғлом, маънан етук, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаш каби муҳим вазифалар белгиланган. Зеро, ёшлари соғлом юртнинг эртаси нурафшон бўлади.

Д.МУРОДОВА

Яна ўқинг:  Yigitning burchi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: