МАЪРИФАТГА ИНТИЛИШ халқимизнинг азалий одатларидан биридир

Вақт – оқар сув. Тарих олдида йигирма уч йил кўз очиб юмгулик фурсат. Лекин ана шу қисқа давр юртимиз ижтимоий-маънавий ҳаёти ривожи учун оламшумул ютуқларни олиб келди. Истиқлол халқимизга озод ва обод Ватанда эркин яшаш бахтини берди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, одамларнинг онги, дунёқараши ўзгарди, халқимиз ўз ҳақ-ҳуқуқига эга бўлди, қадр-қимматини англади. Халқимизнинг бир пайтлар топталган қадриятлари қайта тикланди.

Оилаларимиз тинч, хонадонларимиз файзли. Унда яшовчи одамлар кундан-кун ёруғ орзу-умидлар билан тонг оттирмоқда. Айниқса, ёш авлоднинг замонавий билимларни пухта ўзлаштираётгани чексиз қувонч бахш этади.

Биргина мисол: бундан 20-30 йил олдинги ота-оналар орасида қизини ўқитиб, олий маълумотли бўлишини истовчилар жуда камчиликни ташкил этган бўлса, бугун қизларимиз ҳар соҳада йигитлар билан елкама-елка меҳнат қилишмоқда.

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев билан бўлган суҳбатимиз ҳам юртимиздаги ана шу ўзгаришлар, одамларимиз онги ва дунёқарашининг кундан кун ўсиб бораётгани, бир сўз билан айтганда, жамиятимиздаги маънавий-маърифий муҳит ва ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар хусусида бўлди.

– Қаҳрамон ака, маълумки, фарзанд тарбияси, аввало, оиладан бошланади. Соғлом оиладагина соғлом болалар камолга етади. Ана шу эзгу амаллар ривожи йўлида Сиз раҳбарлик қилаётган марказ томонидан қандай ибратли ишлар амалга оширилмоқда?

– Дарҳақиқат, фарзандларимиз маънавиятига эътибор қаратиш нафақат оиланинг, балки бутун бир жамиятимизнинг бурчидир. Шу сабабдан Марказимиз томонидан умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда. Маҳаллаларда ҳам ота-оналар учун турли маънавий-маърифий тадбирларнинг ташкил этилишига эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, Марказимиз томонидан вилоятларда ташкил этилаётган ўқув-семинарлар, видеоанжуманлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Хусусан, республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузанинг барча таълим муассасаларида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатларига бағишланган видеоанжуманлар ўтказилди.

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан жорий йилнинг январь ойида ҳудудлардан саралаб олинган 140 нафар жамоатчи тарғиботчилар учун икки босқичли ўқув семинари ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари Республика Маънавият ва Маърифат Кенгашининг 2013 йил 15 ноябрдаги йиғилиши баёнига кўра бевосита, Республика Маънавият тарғибот марказига ҳисобдорлиги белгилаб қўйилди. “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ҳудудларда шоир-ёзувчилар, олимлар, кино ва театр намояндалари, эстрада хонандаларидан иборат жами 287 нафар тарғиботчидан ташкил топган гуруҳлар шакллантирилиб, улар томонидан жойларда 1 минг 562 та маънавий-маърифий тадбирлар, жонли мулоқот ва ижодий учрашувлар ўтказилди.

Яна ўқинг:  O‘rigimdan qo‘ymasin

Жорий йилнинг февраль ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда унинг минтақавий бўлимлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини кенг тарғиб этиш мақсадида “Соғлом бола – ёруғ келажагимиз асоси” мавзусида республика кўргазмали семинари ташкил этилди.

– Бугун истиқлол туҳфа этган тинчликнинг қадрига етиш, уни кўз қорачиғидек асраш, турли ёт ғоялар таъсиридан ёшларимизни ҳимоя қилиш, энг муҳими, халқимиз онги ва тафаккурининг ўсишида жонбозлик кўрсатиш, нафақат юртимиз зиёлиларининг, балки ўзини мана шу юрт ривожига дахлдор деб билувчи ҳар бир замондошимизнинг фуқаролик бурчидир. Бир сўз билан айтганда, одамларимиз бу ҳаётий ҳақиқатларни тўла англаган ҳолда ҳар жабҳада ўз маънавий позициясини белгилаб олмоқда…

– Мушоҳадаларингизни мазмунан давом эттирсам. Бугунги кунда дунё миқёсида содир бўлаётган турли нохуш воқеаларни кузата туриб, гўзал Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчликнинг нақадар азиз неъмат эканлигини яна бир бор юракдан ҳис этамиз. Айниқса, турли миллат ва элатлар истиқомат қилаётган юртимизда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарининг мустаҳкамлиги кишига хушнудлик бахш этади.

Бугун ҳеч бир юртдошимиз мамлакатимиз гуллаб-яшнаши, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборининг юксалиши, турмуш даражамизнинг янада яхшиланиши йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий воқеликлардан четда тургани йўқ. Мустақиллик берган кенг имкониятлар сабаб ўз орзу-мақсадлари йўлида тинимсиз изланмоқда, меҳнат қилмоқда. Айниқса, тадбиркорликка берилган кенг имкониятлар халқимиз учун айни кутилган тарихий воқеа бўлди, десак хато бўлмайди. Чунки қадимдан ижодкорлик ва меҳнатсеварлик қон-қонига сингиб кетган, дунё миқёсида ҳунармандчилик ва меъморчиликнинг тамал тошини қўйган ўзбек халқи бу эркинликдан чин маънода завқланди, мустақилликнинг туб моҳиятини юракдан ҳис қилган ҳолда белини маҳкам боғлаб ишга киришди. Натижада, юртимиз бўйлаб кўплаб фабрикалар, катта-кичик цехлар, корхоналар ишга тушди. Уларда бизга фахр улашувчи ўзимизнинг маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланди. Айниқса, чет давлатлар билан ҳамкорликда очилаётган қўшма корхоналар кишига юксак ғурур бағишлайди. Энди биз қандайдир чет эл шаҳарларига хомашё етказиб берувчи жойдан халқаро талабларга жавоб бера оладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи йирик индустриал давлатга айландик. Қувонарлиси, бу маҳсулотлар кўплаб халқаро иқтисодий анжуманларда илиқ фикрлар билан қабул қилинди. Яна бир дилга қувонч улашувчи жиҳати шуки, тадбиркорлик натижасида бугунги кунга қадар минглаб, миллионлаб янги иш ўринлари яратилди ва яратилмоқда.

Яна ўқинг:  Нима учун "Камолот" фаолияти тугатилди?

Бу мисолларни бежизга тилга олмаяпмиз. Чунки ҳар қандай ўзгариш, аввало, инсон иродаси ва меҳнати билан амалга оширилади. Онги ва тафаккури юксалмаган, боқимандалик ва ўзибўларчилик кайфиятига берилган, асосийси, шукроналик туйғуси билан яшамайдиган инсондан, халқдан бундай катта ўзгаришларни кутиш қийин. Бугун ҳар бир юртдошимиз ана шу тарихий ҳақиқатни теран ҳис қилган ҳолда орзу ва мақсадларини ана шу мезонлар асосида шакллантирмоқда.

– Ҳақли равишда айтиш керакки, бугун ёшларимиз учун яратиб берилаётган кенг имкониятларнинг саноғига етиш қийин. Айниқса, мамлакатимизда ёшларга оид қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг кўлами ва даврталаблилиги, моҳияти кишини қувонтиради. Шу ўринда марказнинг мамлакатимиздаги ёшлар билан олиб бораётган амалий ишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Жорий йилнинг Соғлом бола йили деб номланиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг эълон қилинишидан ҳам англаш мумкинки, ёшлар масалалари ҳозирда давлат сиёсатининг устувор жиҳатларидан биридир. Олиб борилаётган мазкур изчил ишлар давоми сифатида Марказимиз томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказ ва унинг минтақавий-ҳудудий бўлимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олимлар, сиёсатчи мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида аҳолининг турли қатламлари ўртасида жорий йилнинг олти ойи давомида 24 минг 690 та учрашув, суҳбат, маъруза, савол-жавоб ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази қошида олий таълим муассасаларининг “Маънавий-ахлоқий ва тарбия ишлари” бўйича проректорларидан иборат Кенгаш ташкил этилди. Республика Маънавият тарғибот маркази ва унинг минтақавий-ҳудудий бўлимлари ўртасида тезкор маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Марказ UNICON.UZ ДУК томонидан электрон ҳужжат айланиши тизими (е-hujjat ва e-xаt) билан таъминланди. Қўшимча равишда Республика Маънавият тарғибот марказининг еzgulik.uz веб-сайти яратилди.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан жорий йил давомида 15 номдаги китоб ва услубий қўлланма, 8 номда 25 минг нусхада буклетлар, 8 номда 80 минг нусхада плакатлар мажмуи тайёрланди ҳамда 30 га яқин турли долзарб мавзуларда слайд материаллари, йўриқномалар ишлаб чиқилиб, таълим муассасаларига ҳамда турли вазирлик, идоралар, корхоналарга бепул тарқатилди. Маънавий хуружлар, ахборот ва мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган 12 та республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Яна ўқинг:  MOMOLARDAN MEROS KASHTALAR

Жамила ҲАЙДАРОВА

суҳбатлашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: