Кўнгил қадр топганда…

Соғлом авлодни тарбиялаб уни баркамол этиб вояга етказиш барчамизнинг асосий вазифамиздир. «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Қарши шаҳар таянч маскани ҳамда Қарши Тиббиёт коллежи ҳамкорлигида жойларда бир қанча тадбирларнинг ўтказилиши ана шу хайрли ишнинг давомидир.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Қарши шаҳар таянч маскани ҳамда Қарши Тиббиёт коллежи, «Қизил ярим ой» жамияти, «Камолот» ЁИҲ Қарши шаҳар бўлими ҳамкорлигида «Юрт мустақиллиги – оила фаровонлиги» мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир талаба ёшларга оиланинг муқаддас маскан эканлигини тушунтириш, эрта турмушнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг, диний ақидапарастлик ва турли зарарли оқимларга кириб кетмасликнинг олдини олиш ҳамда оилага ҳурмат, Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу ташкилотлар шаҳар ва вилоят Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Обод турмуш йили» Давлат дастури доирасида «Мафтункор ранглар дунёси» кўрик-танлови ва болалар расмлар кўргазмаси ўтказилиши орқали ҳам болажонларга бир дунё шодлик улашилди. Мазкур кўрик танловда имконияти чекланган болалардан 16 нафари иштирок этиб 14 ёшлилар ўртасида 1 ўринни Эргашева Эъзоза, 2 ўринни Ганжиев Али, 3 ўринни Ибрагимова Сабина эгаллаган бўлса, 12 ёшлилар ўртасида 1 ўринни Гайбуллаев Лочин, 2 ўринни Сайфиев Достон, 3 ўринни Аллаев Шуҳрат эгаллади. 7 ёшлилар орасида эса 1 ўринга Нарзиева Севинч, 2 ўринга Қиличева Сайёра, 3 ўринга Жўраев Фарҳод муносиб деб топилдилар. Ғолибларга ҳомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

С.УРУНОВА

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-11)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: