ТАЪТИЛ ВА ФАСЛ ЗАВҚИ

Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан болаларнинг ёзги таътилда мароқли ва мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида пойтахтимиздаги “Меҳрибонлик уй”ларининг 106 нафар тарбияланувчилари учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида 4 та мавсум ташкил этилди.

Мазкур оромгоҳда 3 мавсум давомида 1 минг 337 нафар бола дам олди. Айни пайтда 450 нафардан зиёд болани бағрига олган сўлим ва баҳаво масканда мароқли ҳордиқ чиқариш ва спорт билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Ошхона, тиббиёт хонаси, маънавият ва маърифат марказлари, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, теннис майдонлари, ижодий ва фан тўгараклари болажонлар билан гавжум.

Полвонларимиз совриндорлар сафида

Ўзбекистонлик эркин ва юнон-рум кураши усталари Озарбайжон ва Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирларда совриндорлар қаторидан жой олди.

Боку шаҳрида ўтган гран-при туркумидаги халқаро турнирнинг вазни 74 килограммгача бўлган эркин кураш усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртимиз Рашид Қурбонов кумуш медални қўлга киритди. Юнон-рум кураши бўйича вазни 85 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Рустам Ассакалов учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистонда ташкил этилган халқаро турнирда эркин кураш бўйича баҳсларда гиламга чиққан Дилшод Мансуров кумуш, Ихтиёр Наврўзов эса бронза медаль билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистондаги энг йирик иссиқхона ишга тушади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: