Калитингиз энди ЙЎҚОЛМАЙДИ

The Smart Keychain” деб номланувчи ушбу гаджет калитга маҳкамлаб қўйилади. Уни ақлли гаджетлар сирасига қўшиш мумкин.

Ушбу гаджет файлларни сақлаш учун USB флешка вазифасини ўтайди. Мосламанинг қулайлиги шундаки, у орқали электрон почтангизга келган хабарларни ўқишингиз, календарда белгилаб қўйилган режалар ҳақида огоҳлантиришлар олиш ва гаджет калитга маҳкамлаб қўйилгани боис, йўқолган калитларни топишингиз мумкин.

Калитингизни топа олмаётган бўлсангиз, смартфонингиздаги махсус дастур тугмасини босасиз ва “The Smart Keychain” гаджетидан овоз чиқади. Ҳозирда дастур iOS қурилмалари учун мавжуд, келажакда Андроид қурилмалар учун ҳам чиқарилиши режалаштирилган.

Унинг 8 Гб, 16 Гб ва 32 Гб хотиралик турлари мавжуд.

Яна ўқинг:  Похолга жон ва жозиба бағишлаб...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: