Хонадонимиз нурга тўлсин

Бугунги кунда турмуш тарзимизни, ҳаётимизни электр-энергиясиз тасаввур этиш қийин. Сабаби бу табиий ресурсга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиб бормоқда. Мамлакатимиз тараққиёти ҳам айнан электр-энергия билан чамбарчас боғлиқ.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар энергетика тизимини ҳам четлаб ўтмади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил ноябрдаги 512-сонли қарорига асосан эскирган индукцион ҳисоблагичлар ўрнига янги замонавий электрон ҳисоблагичларнинг татбиқ этилиши ҳам фикримизнинг исботидир. Мазкур амалий ҳаракатнинг асосий мақсади истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.

Ҳозирги кунда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилгандан кейин сир эмаски, ҳар бир истеъмолчи аввалги истеъмолга нисбатан тежамкорлик билан электр энергиясини сарфламоқда. Ушбу ҳолат энергетика тизимида бир неча минг кВт. соат электр энергиясининг тежалишига олиб келади.

Маълумки, электр ҳисоблагичдан фойдаланишда бир қанча талаблар мавжуд. Жумладан, электр ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларини вақти-вақти билан текшириш, ҳисобга олиш қурилмалари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш фақат энергия таъминоти ташкилотнинг розилиги билан амалга оширилиши лозим.

Дурбек МАҚСУДОВ

Яна ўқинг:  Юрт фарзандлари яна ғалаба қозонди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: