Соғлиқ ва огоҳлик

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Аҳоли орасида овқатдан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш тадбирлари” деб номланган анжуман бўлиб ўтди.

Кечани Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Ҳакимжон Абдулазизов олиб борди. Унда ФВВ Тиббий-биологик муҳофаза бўлими бошлиғи Абдусами Аҳматов ҳамда Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази овқатланиш бўлими мутахассиси Қамриддин Боқиевнинг “Аҳоли орасида овқатдан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш тадбирлари” ҳамда “Овқатдан заҳарланиш профилактикаси” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Маълумки, овқатдан заҳарланишнинг энг оғир шакли бу ботулизм касаллиги ҳисобланади. Унинг сабаби, оддий – уй шароитида сабзавот тузламалари ҳамда мева маҳсулотларидан шарбат, консерва тайёрлашда технологик жараёнларга, шахсий гигиенага амал қилмаслик ҳамда маҳсулотларни етарлича ювилмаслигидир.

Аҳоли орасида овқатдан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда жойларда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

М. ХЎЖАМУРОДОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ҳунарманд ёшлар оила зийнатидир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: