ТИНИБ-ТИНЧИМАГАН ОДАМЛАР

Ҳозирги кунда фан-техника шу даражада илгарилаб кеттики, бирор кашфиёт билан инсонларни ҳайрон қолдириш мушкул бўлиб қолди. Аммо бугун биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлаётган кашфиётлар том маънода ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беришига аминмиз.

Барча соҳада бўлгани каби тиббиётда ҳам замонавий технологияларнинг қўлланилиши соҳа мутахассисларига кўплаб қулайликлар яратмоқда. Авваллари давоси йўқдек кўринган кўплаб касалликларни даволаш усуллари кашф этилиб, қанчадан қанча беморлар дардларига даво топишмоқда.

Яқинда олимлар томонидан тиббиётда инқилоб ясаши мумкин бўлган кашфиётлар дунё ҳамжамиятига эълон қилинди. Булар келажак тиббиёти пойдевори бўлиши мумкин бўлган янгиликлардир.

Британиялик олимлар узоқ йиллардан бери ўз изланишлари билан барчани ҳайратга солиб келишмоқда. Мана бугун улар яна бир бор ана шундай ажабтовур кашфиёт қилишга бел боғлашди. Улар инсоннинг суратига қараб унга ташхис қўя оладиган ускуна кашф қилишга бел боғлаган. Ушбу қурилма расмингизга қараб сизга ташхис қўйиш билан бирга, келажакда сизга қандай генетик касалликлар хавф солиши мумкинлигини ҳам “башорат” қилади.

Зеро, тиббий тадқиқотлар инсоннинг юз тузилишидаги ўзгаришлар маълум маънода ундаги сурункали ва генетик хасталиклардан дарак беришини исботлаган.

Яна ўқинг:  Стрессдан қутилиш мумкинми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: