Халқ саломатлиги – ЮРТ БОЙЛИГИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда соғлиқни сақлаш соҳасида қўлга киритилган ютуқларимизнинг ҳаётий омиллари ҳақида ўйлар эканман, ўзимни бахтиёр сезаман. Бугунги кунда халқаро ҳамжамият томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилаётганидан барча юртдошларим қатори менинг ҳам кўнглим фахр-ифтихорга тўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 19 февралда “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 7 бўлим, 125 банддан иборат дастур ижросига 4 триллион 509,2 миллиард сўм ва 302,9 миллион АҚШ доллари йўналтирилишининг ўзиёқ юртимизда соғлом, баркамол авлодни камол топтиришга берилаётган мисли кўрилмаган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Дастурга кўра янги оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, санитария-дам олиш объектлари, 15 та янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этилади. Шунингдек, МДҲ мамлакатларида ўхшаши бўлмаган замонавий кўп тармоқли болалар марказини қуриш ва уни юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари Республика ихтисослашган педиатрия илмий-амалий марказининг қатор бўлимлари, ТошПТИ клиникалари, 13 та вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказлари, 62 та туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда бошқа тиббий ва тиббий-ижтимоий муассасалар қурилади, тубдан таъмирланади. Барчаси замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади. Юқоридаги рақамларнинг ўзиёқ мамалакатимизда халқ саломатлигига, хусусан, болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини кўрсатиб турибди.

Дастур доирасида турмушимизда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти. Қамаши тумани асосан тоғ, тоғолди, дашт минтақлардан иборат. Туманнинг 237 минг нафардан зиёд аҳолисига 2 та шифохона, туман тиббиёт бирлашмасининг 5 та филиали, юқумли касалликлар шифохонаси, кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси, сил касалликларига қарши кураш диспансери, саломатлик маркази, хўжалик ҳисобидаги стоматология поликлиникаси, 17 та қишлоқ врачлик пунктлари, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, 14 та хусусий дорихона ва 2 та хусусий стоматология хоналари хизмат кўрсатмоқда. Уларда 256 нафар врач, 1797 нафар ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилишмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 58130 нафар туғруқ ёшидаги аёлларнинг 45891 нафари тиббий кўрикдан ўтди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактик муассасаларига ҳозирга қадар “Саломатлик-2” лойиҳаси бўйича 328 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига тиббиёт асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди. Уларнинг 164 миллион 180 минг сўмлиги (790 турда) қишлоқ врачлик пунктлари ихтиёрида.

Яна ўқинг:  Соғлом ва баркамол улғаяётган болалар

Туман тиббиёт бирлашмасида 3 миллиард 450 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, барча бўлимлар янги бинога ўтказилди. 2012 йилда “Саломатлик-2” лойиҳаси бўйича олинган тиббиёт аппаратларини доимий ишлатиш узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2 миллион сўмга яқин маблағ эвазига 2 та движок, болалар бўлимига 2 миллион 900 минг сўмдан зиёд маблағли УТТ аппарати, 23 миллион 625 минг сўмдан зиёд маблағли сунъий нафас олиш аппарати олинди. Ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 57 миллион 600 минг сўмдан зиёд маблағ эвазига юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар келтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қамаши туман тиббиёт бирлашмасида туман даволаш профилактика муассасаларини оптималлаштириш ишлари якунланганлиги муносабати билан Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг вакиллари “Саломатлик-3” лойиҳасининг директори Сусанахоним бошчилигида АҚШ, Япония, Хитой давлатлари ишончли вакиллари 2012 йил 10 ноябрь куни Қамаши туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бўлимларда яратилган шарт-шароитлар, коммуникация ишлари билан танишдилар. Бу жараёнда врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва беморлар билан суҳбатлашдилар. Уларниг фикрлари билан қизиқишди. Туман тиббиёт бирлашмасида қилинган ишлар, яратилган шарт-шароитлар экспертларни тўлиғича қониқтирганлиги сабабли бирлашмамиз замон андозаларига мос “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича 1 миллион АҚШ доллари миқдорида тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланадиган бўлди.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2008 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврида хизмат кўрсатиш ва сервис хизматини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси борасида дастлабки қадамлар ташланди. 100 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, янги реаблитация биноси фойдаланишга топширилди. Бино хоналари қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар билан жиҳозланди ҳамда барча қулайликлар яратилди.

Айтиш жоизки, туғруқ комплекси, гинекология, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 1-, 2-терапия, реанимация, жарроҳлик, болалар ва қабул бўлимларига киришда фуқароларнинг ҳимоя воситалари билан кириши таъминланаяпти. Даволаш профилактика муассасаларида санитария-гигиеник ҳолатни яхшилаш мақсадида аҳолига пуллик сервис хизмати йўлга қўйилди.

Ободонлаштириш ишлари ҳомийлар ёрдамида ва ҳашар йўли билан амалга оширилаяпти. Эрта баҳорда марказий шифохона ҳовлисига минг дона манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Сув таъминоти яхшиланиб, таъмирталаб йўлакчалар асфальт қилинди.

Яна ўқинг:  FOND faoliyatidan (2014/29)

Айтиш жоизки, бугун марказий шифохонамиз тумандаги энг обод масканлардан бирига айланди. Буларнинг барчаси Юртбошимиз олиб бораётган оқилона сиёсатнинг маҳсули, амалга оширилаётган ислоҳотлар мевасидир.

Тўлқин РАСУЛОВ,

Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: