Тарбия – келажак пойдевори

Байрамлар тинчликсевар халқимизнинг бахти ва фаровон турмуши ифодасидир. Ҳар тонг кўксини ҳаётбахш насимларга тутиб, озод ва обод Ватан тақдирига масъуллик ҳисси билан ишга отланаётган навқирон ота тимсолида бугун ўзбек халқининг, энг қадимий ва муқаддас қадрият саналмиш оиланинг ёрқин келажаги ўз ифодасини топган. Шундай умидли лаҳзаларда ҳурлик туйғусини қон-қонига сингдира олган ватандошларимиз Ўзбекистоннинг дунё майдонида муносиб ўрин эгаллашига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қайси касб вакилига қараманг, оиласи, шу юрт фаровонлиги учун тер тўкиб, меҳнат қилмоқда.

Мен ҳам ўқитувчиман. Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларга Президентимиз томонидан катта эътибор билдирилмоқда, уларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли меҳнати қадрланмоқда. Қатор самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Замонавий ахборот ва илғор педагогик технологиялар кенг жорий этилмоқда. Таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, таълим-тарбия мазмуни янгиланмоқда ва такомиллаштирилмоқда.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини дунё тан олди. Мамлакатимизда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умуммажбурий бепул таълим тизими жорий этилди.

Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмоқда. Дунёдаги кўплаб мамлакатларда эса бу кўрсаткич 2-5 фоиздан ошмайди.

Республикамизда таълим тизими фаолиятини таъминлайдиган 50га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Мана шундай эзгу ишларнинг самараси ўлароқ, Бутунжаҳон банки маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг саводхонлик даражаси 99,34 фоизга етган. Ваҳолангки, бу кўрсаткич, Италияда 98,4 фоиз, Испания ва Жанубий Кореяда 98 фоиз, Исроилда 97,1 фоизни ташкил этади. Бундан юраклар ғурур ва ифтихорга тўлади.

Мамлакатимизда ҳар йили давлат бюджети харажатлар қисмининг 35 фоиздан зиёди таълим соҳасига йўналтирилади. Кейинги ўн йилда ўқитувчи ва мураббийларнинг маоши иқтисодиётимизнинг реал соҳасидаги иш ҳақи миқдоридан ўртача 1,5 баробар кўп ўсди, педагог ходимлар меҳнатини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг замонавий тизими жорий этилди.

Ёш авлод жамият тараққиёти ва истиқболини таъминловчи етакчи куч ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда ёшларни ижтимоий ҳимоялаш тизими тобора такомиллашиб бормокда. Ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунга асосан мамлакатимизда миллати, ирқи, тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маълумотидан қатъий назар ёшларга ғамхўрлик қилинмоқда, улар ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмоқда.

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/29)

Навқирон авлод давр руҳида маънавий камол топиб, буюк аждодларимиз барҳаёт мевасидан озиқланиб, замонавий билимларни эгаллаб, уларни онги, шуурига сингдириб бормас экан, бизнинг ўз олдимизга қўйган улуғвор мақсадларимизга эришишимиз, нурли истиқболимизни бунёд этишимиз ҳам қийин. Шу боис, ҳам ёшлар тарбияси, уларни баркамол инсонлар этиб шакллантириш, вояга етказиш масаласи ҳар доим давлатимиз олдидаги биринчи даражали вазифалардан биридир.

Мустақиллик туфайли буюк қадриятларимизнинг ҳақиқий эгасига айландик. Ватандошларимиз чеҳрасидаги самимийлик ва бугунги фаровон турмушдан қаноатни кўриб, “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” шиорининг амалдаги ифодасидан мамнуният ҳиссини туямиз.

Дарҳақиқат, ҳаётимизнинг қайси жабҳасига қарамайлик ривожланишни кўрамиз.

Ушбу жараёнларнинг мукаммал амалга ошишида ягона мақсад ва бош омил Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғусининг шаклланиши ҳамда такомиллашуви билан белгиланади.

Гўдак меҳмонга борган жойида тезгина уйга кетиш учун хархаша қила бошлайди. Мана шу туйғу унинг ўз уйи, “кичик Ватани”га муҳаббат туйғусидир. Бу туйғу Ватанга бўлган садоқатнинг дастлабки кўриниши бўлиб, уни юрт сарҳадларини қамрай оладиган даражадаги буюк муҳаббатга айлантириш зарур.

Шундай экан, Ватан тараққиёти йўлида дахлдорлик масъулияти, мустақилликка шукроналик ҳисси билан йўғрилган тарбиягина мамлакатда барқарорлик ва ёрқин келажакни таъминлайди.

Феруза СИНДАРОВА,

Сергели политехника касб-ҳунар коллежи катта ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: