“Самбусо” ажойиботи

Азиз уй беклари, сизларга осон ва тез тайёр бўладиган яна бир антиқа пишириқ тайёрлашни ўргатамиз. Керакли бўладиган масаллиқлар: 200 гр пишлоқ, 1 қути тайёр хамир (spring roll sambusa ёки лаваш), 2 чой қошиқ ун, 0,5 стакан сув ва қовуриш учун ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: 200 гр пишлоқни қирғичдан ўтказамиз. Тайёр хамирни олиб, уни тўртбурчак шаклида кесамиз ва ичига қирғичдан чиқарилган пишлоқдан озгина соламиз. 0,5 стакан сувга 2 чой қошиқ ун солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Мазкур аралашма хамирни бир-бирига ёпиштиришда керак бўлади. Қарабсизки, ярим тайёр дўлмачалар қовуриш учун тайёр ҳолга келади. Дўлмачаларни қизиган ёғга солиб, қизаргунча қовуриб оламиз.

Пишириғимиз тайёр дастурхонга тортишдан олдин, уни ўзингиз дидингизга мос қилиб безатишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Яна ўқинг:  Заррин нурлар шифоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: