Кашфиёт: сунъий нейрон ёрдамида миянинг зарарланган қисмларини тиклаш мумкин

Россиялик олимлар миянинг соғлом ҳужайраларига ахборот етказиб берувчи нейрочип яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу чипдан бош миянинг зарарланган қисмларини алмаштиришда фойдаланиш мумкин. Мутахассислар сунъий нейрондан миянинг жонли ҳужайраларига жўнатилган ахборотни қабул қилди.

Навбатдаги босқичда сигналларнинг бир нейрондан бошқасига ўтиши ва жойлашуви механизми ўрганилади. Масалан, инсондаги фалажлик пайдо бўлиши хусусиятларини ўрганиб, бу нерв тизими фаолияти бузилиши ва сигнал узатувининг тўхташи билан боғлиқлигини биламиз. Сунъий чип эса узилиб қолган ахборот жўнатувини тиклашга имкон беради, дейди тадқиқотчилардан бири.

Бир вақтнинг ўзида сунъий нерв ҳужайралари устида ҳам иш олиб бориляпти. Сунъий нейрондаги электр тебраниши бош мия нейронларида ҳосил бўладиган электр тебранишларга ўхшаш эканлиги аниқланди. Олимлар ҳайвонларда олиб борган тажрибаларига таяниб, ушбу кашфиёт ёрдамида зарарланган миядаги электр импульсини тиклашга умид қилмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Товонлар учун уқалагич

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: