Фонд фаолиятидан (2014/28)
Фарғона вилоятидаги фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қўштепа тумани Солижон, “Обод” ва “Ўқчи” қишлоқ фуқаролар йиғинларида яшовчи жами 366 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўриклардан ўтган беморларга дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
Самарқанд вилоятидаги фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нарпай туманининг Ибн Сино номидаги қишлоқ врачлик пунктида, “Чорбоғ” ва “Ҳақиқат” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи жами 366 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жиззах вилоятидаги фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Зомин тумани “Уввон” ва “Қорамозор” қишлоқ врачлик пунктларида жами 178 нафар ўсмир ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби