Ўзимизнинг сайёра

Халқаро астрономия иттифоқи 22948-рақамли астероид – кичик сайёрага “Майданак” деб ном берди. Бу ҳақда “Газета.Уз” интернет-нашри хабар бермоқда.

Гарвард Кичик сайёралар маркази хабарномасида “Майданак” Ўзбекистонда жойлашган, жаҳон даражасидаги астрономик обсерватория эканлиги қайд этилган.

“Майданак” – Қуёш системасидаги номи Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган еттинчи кичик сайёрага айланди. Бунгача хорижлик астрономлар томонидан кашф этилган бешта кичик сайёра Ўзбекистония, Авиценна, Улуғбек, Беруний ва Хоразмий номларини олган эди.

Яна бир кичик сайёра 2009-йили “Майданак” обсерваториясида кашф этилган. Унга, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклифига кўра, буюк олим Мирзо Улуғбек замонида жаҳон астрономия марказига айланган шаҳар шарафига – “Самарқанд” деб ном берилган эди”, – деди Ўзбекистон Фанлар Академияси Астрономия Институти директори Шуҳрат Эгамбердиев ЎзАга берган интерьвюсида.

Маълумотларга кўра, “Майданак” обсерваторияси астроклимати бўйича Канар ва Гавайи оролларидаги халқаро обсерваториялардан қолишмайди. “Майданак” – ҳозирги кунда МДҲдаги энг фаол астрономик обсерваториялардан биридир.

Яна ўқинг:  Она юртинг омон бўлса, ранги-рўйинг сомон бўлмас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: