Болалар тагликлари фарзанд учун фойдалими ёки…

Бир марталик тагликлардан фойдаланиш болани парваришлашни енгиллаштиради. Бу тагликлар тўғрисида ёш оналардан ҳар хил салбий ва ижобий фикрлар эшитиш мумкин. Баъзан чақалоқларга айниқса, ўғил болаларга бир марталик тагликларни ишлатиш мумкин эмас деган фикрларни ҳам эшитиб қоламиз.Чунки, у гўдакнинг моякларига салбий таъсир этиб, эркаклар бепуштлигига, қизларда сийдик пуфаги яллиғланиши ва таглик дерматити (тери яллиғланиши)га, тувакка кеч ўтиришига сабаб бўлади дейишади.

Махсус тагликларда гўдак ўзини қуруқ ва қулай ҳис этади. Ўғил боланинг мояклари бошқа тана аъзолари сингари меъёрдаги ҳароратни ёқтиради. Бир марталик тагликларда болани таги 36,0 С ҳароратда бўлади. Яъни, жинсий аъзоларда ҳеч қандай димиқиш ҳолатлари бўлмайди. Аммо тагликларни ўз вақтида алмаштириб, унинг оралиғидаги танаффусда гўдакнинг териси нафас олишига имкон яратиш зарур. Ўғил болаларда сперматозоидлар шаклланиши 7 ёшдан кейин, яъни 8-9 ёшларда бошланади.

Бундан маълумки 8-9 ёшда ҳеч қайси ўғил бола бир марталик таглик ишлатмайди. Ўғил болаларни репродуктив функциясига бир марталик тагликлар ҳеч қандай акс таъсир қилмайди. Лекин жуда ҳам тор ич кийим ёки иштончалар кийиш гўдакнинг тос суягида жойлашган жинсий аъзоларида қон айланишининг бузилишига сабаб бўлади ва салбий таъсир этади. Сийдик пуфагининг яллиғланиши цистит деб аталади. Бунга иммунитетнинг пасайиб кетиши ёки сийдик йўлларига бактериялар тушиши сабаб бўлади. Қиз болаларнинг тагини нотўғри ювганда, ичак таёқчалари сийдик йўллариги тушгандагина бу касалликлар келиб чиқиши мумкин. Бир марталик тагликлардан фойдаланиш болаларда матодан қилинган тагликлардан фойдаланилганда пайдо бўладиган йўргак дерматити-тери яллиғланишидан сақлайди. “Памперс” боланинг ичи келганда боланинг таги вақтида ювилмаса йўргак дерматитига олиб келади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, болани ўз вақтида таглигини алмаштириш ва тагини совунлаб ювиш дерматитларнинг олдини олишга ёрдам беради. Лекин ҳамма нарсада меъёр бўлганидек, тагликни алмаштирилаётганда ярим соат танаффус қилиб, болага ҳаво ваннаси қабул қилгач, кейин бир марталик таглик кийгизилади.

Бир марталик тагликларни ҳар 2,5-3 соатда алмаштириш керак. Тагликлар кечаси кийгизилганда, гўдак ўзини қуруқ ҳис қилади ва тинч ухлайди. Бу ўз навбатида онани ҳам саломатлиги ва дам олиши учун муҳимдир. Бутун дунё педиатрлари болани саломатлиги ва ривожланиши учун қулай бўлган бир марталик тагликлардан фойдаланишни тавсия қилишади.

Яна ўқинг:  Кашфиёт: иммунитет тизими бош мия сингари ишлайди

Феруза НАЗАРОВА,

тиббиёт фанлари номзоди, неонатолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: