“АСАЛ”НИНГ ШИРИН ҚИЗАЛОҚЛАРИ

халқ қўшиқларини дунёга тараннум этмоқда

“Баркамол авлод” болалар маркази – интилувчан ёшларнинг иқтидорини юзага чиқарувчи маскан. Таъкидлаш жоиз, юртимизда ўтказиладиган ҳар қандай нуфузли тадбирлару танловлар ушбу марказ ҳамкорлигисиз ўтказилмайди. Шайхонтоҳур туманида жойлашган ушбу муассаса ёш мусаввирлар, рақс фольклор ансамбли, моҳир қўллар каби йўналишлар бўйича иқтидорли ёшларга таҳсил бериб келмоқда.

– Ҳиндистонга борганимизда бизни жуда яхши кайфият билан кутиб олишди. Афсонавий мамлакат менда катта таассуротлар қолдирди. Биз Ҳиндистоннинг Шимла шаҳрида бўлиб ўтган “Фольклор рақс” конкурсида иштирок этиб қайтдик. Бир неча давлатлар орасида 1-ўринни қўлга киритишим янги ютуқлар сари ундашга замин ҳозирлайди, – дейди “Асал” фолкьлор жамоаси иштирокчиси Диёра Бахтиёржонова.

2008 йил Ширин Файзиева бошчилигида ўз фаолиятини бошлаган “Асал” фольклор жамоаси 2013 йил “Миллий рақслар” республика кўрик танловида 2-даражали, 2014 йил “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловида эса дипломлари билан тақдирланди. Шунингдек, жамоа юртимизда ўтказилган самбо бўйича Осиё чемпионати, гимнастика бўйича жаҳон кубоги, паролимпиадаларда ўз рақсларини намойиш этиб келмоқдалар. Айниқса, ўтган йили “Асал” фольклор жамоаси аъзолари учун унитилмас йил бўлди. Сабаби улар Ҳиндистонда халқ оғзаки ижодимизнинг ажралмас бўлаги – фолклор рақс жанри бўйича 12 та вилоятимизга хос фольклор миллий рақс дастасини тақдим этиб қайтишди. “Фольклор рақс” конкурсида Мексика, Индонезия, Шири-ланка ва Покистон каби қатор давлатлар иштирок этди. Айниқса, миллий рақсларни маромига етказишган жажжи қизларимиз томонидан ижро этилган ҳинд миллий рақси маҳаллий аҳолини ҳайратга солди ва танловга ўзгача шукуҳ бағишлади.

– Менга болалар билан ишлаш жуда ёқади, – дейди “Асал” фольклор рақс жамоаси мураббийи Ширин Файзиева. – Дастлаб ушбу гуруҳ ташкил этилганида таҳсил олувчи ёшларимиз кам сонли бўлишига қарамай, қатор ютуқларга эриша бошладик. Ҳозирги кунда эса 100 нафардан ортиқ қизларга Комила Зокирова билан бирга рақс сирларидан сабоқ беряпмиз.

Мамлакат суянчи ва таянчи – замонавий билим соҳиблари бўлган онгли фикрлайдиган ёшлардир”. “Баркамол авлод” болалар маркази биносининг пештоқида битилган Юртбошимизнинг айни фикрларини бу ердаги ижодий жараён, иқтидорли ёшларнинг эришиётган ютуқлари тасдиқлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Асал” фольклор жамоаси айни пайтда Хитойнинг Ланжао шаҳрида бўлиб ўтаётган “фольклор рақс” фестивалида иштирок этмоқда.

Яна ўқинг:  Истиқлол фаввораси

Фаёза АВЛАЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: