XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/26)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш” тўғрисидаги қарори матбуотда эълон қилинди.
- Қарорда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахбороти билан 2014 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 28 июнь кунига тўғри келиши белгиланган.
- Ўзбекистон Миллий матбуот марказида пойтахтимизда “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
- Тошкент ахборот технологиялари университетида “Талабаларнинг энг яхши инновацион бизнес лойиҳаси” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
- Сирдарёда “Соғлом она – соғлом бола” шиори остида аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Санъат ва маданият соҳасида узлуксиз таълим: бугунги кун ҳолати ва муаммолари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
- Қашқадарёда “Юрт келажаги” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.