Фонд фаолиятидан (2014/25)

Тошкент шаҳар фонднинг таянч маскани томонидан Миробод тумани “Биродарлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 20 нафар ўсмир қиз орасида “Ораста қизлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчиларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Андижон вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қўрғонтепа тумани “Қаҳрамон” ва “Чимён” қишлоқ фуқаролар йиғинларида, Навоий ва “Пахтакор” қишлоқ врачлик пункт­ларида, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида шаръий никоҳ орқали қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Олтинкўл тумани “Машъал”, Шаҳрихон тумани “Дўстлик” қишлоқ врачлик пунктларида ўсмир қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида маърузалар ўқилди.

Хоразм вилояти фонднинг ҳудудий филиали Хонқа туманидаги “Дурвадик”, Урганч туманидаги “Юқори боғ”, Янгибозор туманидаги “Ўзбекистон”, “Чуболончи” маҳаллаларида “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш – бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш – оила мус­таҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Фарғона вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Фарғона туманидаги “Новкент”, “Каптархона”, “Аввал” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Ёйилма”, “Аввал”, “Дамкўл” Т.Назаров номидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тиббий кўриклар ўтказилиб, 174 нафар аёл, шулардан 133 нафари туғиш ёшидаги, 8 нафар ҳомиладор, 10 нафар ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жиззах вилояти фонднинг ҳудудий филиали томонидан Зомин туманидаги 60-умумтаълим мактабида “Ўсмир ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзуида семинар ўтказилди. “Ўсмир қизлар учун” ва “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  “Меҳрибонлик” оромгоҳида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: