Қардош халқлар фестивали

Пойтахтимиздаги “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган “Тасанно – 2018” халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилган мазкур лойиҳа хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш, турли халқлар тарихи, урф-одат ва анъаналари, санъати ва маданияти билан яқиндан танишиш, дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар бир миллий ошхона ходимлари ўзларининг лаззатли таомлари билан “очил дастурхон” ташкил қилиб, уни меҳмонларга тортиқ этди. Тадбир давомида миллий таомлар билан бирга қардош халқларнинг ҳунармандчилик, заргарлик ҳамда яна кўплаб санъат намуналари ҳам намойиш этилди. Айниқса, миллий қўшиқ ва рақслар иштирокчилар кайфиятини янада кўтарди. Хусусан, Ўзбек лазгиси, Озорбайжон лезгинкаси, Жанубий Корея дўмбираси садоси, турк мусиқаси, хинд рақси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Ориф НИГМАТОВ,

Ўзбекистон-Грузия дўстлик жамияти аъзоси

Яна ўқинг:  ФИДОЙИ АЁЛЛАР ТАНЛОВИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: