Таътилда билимлар баҳси

Бир неча йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган билимлар беллашуви кўпгина иқтидорларни кашф этишга хизмат қилаётир. Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари мазкур беллашувнинг республика босқичи бошланди. Дастлаб болалар филология фанлари (она тили ва адабиёт, инглиз, француз, немис тили, ўзбек тили ва рус тили) бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Мазкур беллашувни ўтказишдан мақсад ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини қуйи синфлардан бошлаб аниқлаш, мактабларда соғлом рақобатни ташкил этиш, бу орқали ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантиришдан иборат.

Билимлар беллашувининг очилиш тадбирлари байрамона кайфиятда ташкил этилиб, соҳа мутахассислари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоиз, ҳар йили беллашувларда юқори натижа кўрсатган 520 нафар ўқувчи учун республика миқёсида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қўрғонида жойлашган “Қуёшли” оромгоҳида, ҳудудларда эса энг намунали оромгоҳларда 100 нафар (жами 1400 нафар) ўқувчи учун ҳудудий “Интеллектуал-ривожлантириш оромгоҳлари” ташкил этиб келинмоқда.

Мазкур оромгоҳларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш билан бирга, ҳар бир фан бўйича мамлакатимизнинг етакчи фан арбоблари, маданият ва санъат ходимлари иштирокида кечалар, маҳорат дарс­лари, викториналар, турли танлов ва мусобақалар ўтказилиб, ўқувчиларнинг фан ва техника соҳасининг етук олимлари ҳамда мактабларнинг эса олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28-30 июнь кунлари аниқ, табиий ва ижтимоий фанлар (математика, физика, информатика, кимё, биология, география, тарих, ҳуқуқ, иқтисодий билим асослари фанлари) бўйича Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида билимлар беллашуви баҳслари давом эттирилади.

Яна ўқинг:  Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари ўтказилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: