Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 16-18 июнь кунлари илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси ташкил топганининг ўн йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ШҲТ Бош котиби Дмитрий Мезенцев, МАТТ Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, МАТТ Кенгаши аъзолари, ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ва ташкилотнинг мулоқот бўйича шериклари, шунингдек, МАТТ ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг шу йил биринчи чорагида ижро этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликларининг ахбороти муҳокама этилди.
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда.…