Болаларга беринг дунёни

Пойтахтимиздаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” шиори остида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Анъанага айланган мазкур тадбир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Байрам тадбирида пойтахтимиздаги “Меҳрибонлик уйлари”, Сирдарё вилоятидаги Гулистон Болалар шаҳарчаси ҳамда “SOS” – Болалар маҳалласи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тизимида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган темирйўлчи оилалар фарзандлари, жами 1 минг 300 нафар бола учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилди.

Яна ўқинг:  Зарғалдоқ ўриклар – юрак шифоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: