Митти компьютер
Американинг “IBM” компанияси илм аҳлига дунёда энг кичик компьютерни тақдим этди. Унинг ўлчамлари узунлиги ва энига бир миллиметрни ташкил этади. Бўйи ҳам тахминан шунча ўлчамга эга.
“IBM” мутахассисларининг маълумотига қараганда янги компьютер ўзининг техник имкониятларига кўра 1990 йиллардаги процессорларга тенг келади. Митти компьютернинг асосий қисмлари – бир неч юз минг транзисторли процессор, SRAM оператив хотира, қуёш панели ва ёруғлик диодли маълумот алмашиш модулидан иборат.
Ушбу қурилма қўриқлаш тизимларидан тортиб, “ақлли” уйларни бошқаришда, авиация ва автомобиль техникаларида фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари компьютерни почта жўнатмалари изидан назорат қилиш, маҳсулотларни ўғирлаш ва қалбакилаштиришдан ҳимоя қилишда қўллаш режалаштирилган.
Агар ушбу компьютерни ишлаб чиқариш яқин беш йилда йўлга қўйилса, унинг нархи 10 центдан ошмайди.
Дилфуза АЗИМОВА