ШОКОЛАДЛИ ТОРТ ОРТИҚЧА ВАЗНДАН ХОЛИ ЭТАДИ

Бу қанчалик ишонарсиз бўлиб туюлмасин аммо, нонуштада истеъмол қилинган ширинлик ортиқча вазндан халос бўлишингизда ёрдам беради. Исроиллик олимларнинг фикрича эрталаб ширинлик истеъмол қилиш учун энг маъқул вақтдир.

Чунки, бу вақтда организмда моддалар алмашинуви жадал кечади. Кун давомида эрталабки нонуштадан ҳосил бўлган ортиқча калориялар меъда-ичак тизимида ҳазм бўлиб кетади. Бундан ташқари тонгда тановул қилинган шоколадли торт таркибидаги оқсил ва углеводлар кечгача сизни тўқ тутиб, яна ширинлик истеъмол қилиш истагини сўндиради.

Тадқиқотларда 193 нафар ортиқча вазндан азият чекаётган бемор иштирок этди. Уларнинг кўпчилиги парҳез тутишар ёки кам калорияли (300 калория) озиқ-овқат маҳсулотларини эрталабки нонуштада тановул этишар эди.

Ёки уларнинг айримлари эрталабки нонуштага тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари (калорияси юқори) ва шоколадли торт истеъмол қилишган эди. Орадан 16 ҳафта ўтгач, тажрибада иштирок этган кўнгиллилар 16 кг вазн ташлашди. Бироқ, эрталабки нонуштада шоколадли торт истеъмол қилмаган иштирокчилар 10 кгга семиришди.

Тадқиқотчилар ушбу тажрибага асосланиб, кун давомида ширинлик хуморини эрталабки тўйимли шоколадли торт босишини исботлашди. Чунки, кун давомида ширинлик истеъмол қилинса, моддалар алмашинуви секинлашгач, одам организми ортиқча вазн тўплайди.

Дилшод ХУДОЙҚУЛОВ,

Тошкент Тиббиёт Академияси талабаси

Яна ўқинг:  БОЛА НУТҚИДАГИ НУҚСОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: