Соғлом турмуш тарзи астма касаллигидан сақлайди

Даниялик тадқиқотчилар тўғри овқатланиш ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш астма (айрим юрак ва бронх касалликлари туфайли вақти-вақти билан юз берадиган нафас қисиши) касаллигига йўлиққан одамлар учун яхши ёрдам беришини исботлади.

Тадқиқотда астма касаллигига чалинган 125 нафар кўнгилли иштирок этди. Уларнинг бир қисми ҳафтада уч марта юқори тезликдаги жисмоний машқларни бажаришди ва махсус парҳезда тутиб турилди. Баъзи иштирокчилардан эса ё тўғри овқатланиш ёки машқ бажариш сўралди. Қолган иштирокчилар назоратдаги гуруҳ таркибига киритилди.

Саккиз ҳафта ўтганидан сўнг тўғри овқатланган ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланган одамларда астма аломатлари назоратдаги гуруҳ иштирокчиларига қараганда 50 фоизга камайгани маълум бўлди. Фақатгина тўғри овқатланган ёки машқ бажарган одамларда эса касаллик аломатлари 30 фоизга камайган.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Сепкил қаердан пайдо бўлади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: