Ҳамюртимиз ғолиб
Самарқанд шаҳрида бошланган Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР мусобақалари тақвимига кирувчи анъанавий “Челленжер” халқаро турнири ўз якунига етди.
Яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Фарруҳ Дўстов финалда россиялик Аслан Карацевни 7:6, 6:1 ҳисобида енгиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.
Мазкур мусобақада тўртинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз финалгача бўлган баҳсларда словакиялик Адриан Сикорани, голландиялик Антал Ван Дер Дюим, россиялик Валерий Рудневни, голландиялик Бой Уестерхофларни мағлубиятга учратди.
Жуфтликлар ўртасидаги баҳсларда беларуслик теннисчилар – Сергей Бетов ва Александр Бури ғалаба қозонди.
Спорт хабарларини M.МУҲАММАДИЕВА тайёрлади