Барвақт уйғонадиган омадлилар

Apple  компаниясининг бош директори Тим Кук ва инвестор Kevin O’leary  каби раҳбарлар тонг отиши биланоқ ( ундан илгари) уйғонадилар . Шунинг учун улар бошқалар уйғонгунга қадар  кўп ишларни бажаришга улгурадилар. Ушбу машур одамлар ҳеч нарсага чалғимасдан тонгни барвақт қарши олишади.  Улар ижод, таълим ва оиласи учун алоҳида вақт ажратади.    Эрта туришга одатланган ва кечқурунгача ётоқхонада ётишни хоҳламаган ушбу муваффақиятли одамларга эътибор қаратинг.            

Аpple компаниясининг бош директори Тим Кук 

           Тиме газетасининг маълумотига кўра, ишбилармон Тим Кук ҳар куни 3:45 да уйғонади. Аввал спорт залига бориб, машғулотларни бажариб бўлгач, енгилгина нонушта қилгач, электрон почтасини текшиб, cўнгра ишга боради. Гувоҳи бўлганингиздек у ҳар ишга улгуради.

Инвестор  Kevin O’leary

          «Бутун дунё билан ишлайдиган сармоядорлар Америка ётоғида ухламайдилар. Чунки ухлаётган вақтларида, Лондон ёки Токиода ҳамма нарса ўзгариши мумкин», дея ёзади инвестор » Бусинесс Инсидер «га берган мақоласида.            O’LEARY  соат  5:45 да уйғониб барча облигация  бозорларини текширади, кейин спорт билан шуғулланади. Нонушта қилиб бўлгач 45 дақиқа бизнес ҳақида дастурларни кузатиб боради. Сўнгра у ишларни ўрганиш учун 1 соат вақт ажратади. Барча юмушларини соат  9:30 га қадар бажариб бўлади.

       Дисней компаниясининг бош директори Боб Айгер

Айгер ҳар куни  4:30 уйғонади.
            «Ҳозирги вақтда мен жуда кўп ҳаракатланишим даркор. Эрта тонгдан  велосипед ҳайдайман. Ҳафтада икки маротаба аеробика билан шуғулланиб,  ҳовлида  жисмоний ҳаракатлар билан машғул бўламан. Сабаби бу фикрлаш учун яхши жараён саналади. Мен машқлар стресс (руҳий зўриқиш)ни камайтиради ва чидамлиликни оширади, деб ўйлайман. Шунингдек,  бу менинг ишим учун жуда муҳимдир».             Дарҳақиқат, бундай машқлар  раҳбарларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиради ва янги ғоялар туғилишига ёрдам беради.                                                                                                                                                       

 ЖАББОРЛИ 

Яна ўқинг:  Мутахассислар смартфонга эгасининг кайфиятини аниқлашни ўргатмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: