Телеканаллар сони иккитага кўпаяди

2013 йилнинг январидан иккита янги – “Маданият ва маърифат” ҳамда “Дунё бўйлаб” миллий телеканаллари иш бошлайди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) томонидан ташкил этиладиган янги телеканаллар рақамли форматда ишлайди. Бу ҳақида МТРК расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, “Маданият ва маърифат” телеканали олдига қўйилган асосий вазифа аҳолининг маданий ва маърифий даражасини ошириш,ёш авлодда илмий кашфиёт ва билимлар, маданий қадриятларга бўлган қизиқишларни шакллантириш ва бошқалардан иборат.

“Дунё бўйлаб” телеканали эса, дунёнинг етакчи телеканаллари телемаҳсулотларини лицензия асосида намойиш этиш йўли билан, ёшларнинг тарих, география, дунё мамлакатларининг замонавий ривожланиш даражаси ва бошқалар билан таништириб боришга хизмат қилади. Телеканалда, шунингдек, экологик маданиятни оширувчи, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тўғрисидаги кўрсатувлар ҳам тайёрланади.

Ўзбекистон Ресубликаси Президенти 2012 йил 30 июль куни қабул қилган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини ошириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатини бойитиш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги Қарорига асосан иш бошлайдиган ҳар иккала телеканал алоҳида давлат унитар корхонаси кўринишида ташкил этилиб, Ўзбекистон миқёсида, МТРК сайтининг ёзишича, “туну-кун” ўз кўрсатувларини эфирга узатади. Режага кўра, “Маданият ва маърифат” телеканалида 181 нафар ходим иш олиб борса, “Дунё бўйлаб” телеканалида 152 нафар ижодий ходим фаолият олиб боради.

Яна ўқинг:  Эгилувчан смартфон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: