УМР ЙЎЛДОШИМ

Бахт излаб яшар инсон,

Ҳар кимда йўқ бу имкон,

Тангрим берган зўр инъом,

Бахт тонгимда қуёшим,

Менинг умр йўлдошим.

Ишқ боғимда ягонам,

Гуллар ичра дурдонам,

Сен-ла нурли кошонам,

Ёлғизгинам, дарддошим,

Менинг умр йўлдошим.

Фарзандларим онаси,

Ҳар дамда парвонаси,

Қалбимнинг жононаси,

Оқшомлари сирдошим,

Менинг умр йўлдошим.

Ишқ чироғинг сўнмасин,

Орзуларинг ўлмасин,

Сабр косанг тўлмасин,

Гоҳ қайсар, гоҳ ювошим,

Менинг умр йўлдошим.

Шериксан ғамларимга,

Ҳам шодон дамларимга,

Кўникиб камларимга,

Сен-ла омондир бошим,

Менинг умр йўлдошим.

Ойдайин юзларингга,

Болдайин сўзларингга,

Шод боқай кўзларингга,

Рафиқам – ёстиқдошим,

Менинг умр йўлдошим.

Шуҳрат ҲАЙИТОВ

Яна ўқинг:  Чемпионат юқори савияда ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: