Хотиранинг мустаҳкамлиги тезкор фикрламоқ дегани

Америкалик олимлар қайси маҳсулотлар одамни ақллироқ қилишини аниқлашга қарор қилишди. Бу борада олиб борилган тадқиқотлардан сўнг шундай маҳсулотларнинг учта тури аниқланди.

Ушбу қисқа рўйхатда биринчи ўрин ёғли денгиз балиғига берилди. Гап шундаки, балиқларнинг ушбу навида катта миқдорда Омега-3 кислотаси мавжуд бўлиб, у бош миядаги кулранг модда ишлаб чиқарилишида қатнашади.

Иккинчи ўринни сут ва сут маҳсулотлари эгаллади. Унинг компонентлари мия ҳужайралари томонидан енгил ўзлаштирилади, улардаги моддалар алмашинуви яхшиланади, бу эса одамнинг интеллектуал қобилиятларига ижобий таъсир кўрсатади. Бу экспериментал тарзда исботлаб ҳам берилди.

Учинчи ўринга дуккаклилар муносиб кўрилди. Маълумки, улар фоли кислотаси ва В витаминига жуда бой. Айтиш жоизки, улар хотирани мустаҳкамлаган ҳолда фикрлаш фаолияти каби муҳим функцияга ижобий таъсир кўрсатади.

Яна ўқинг:  Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: