Тил ўргатишда самарали ёндашув

2014 йилда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танловида олий ўринни эгаллаган Гулшана Маҳмудова НамДУнинг хорижий филология факультетини тамомлаб, Наманган шаҳридаги 6-ихтисослашган умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс бера бошлаганига ҳам ўн йил тўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоят умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун ташкил этилган “Инглиз тилини ўқитишда янги педтехнология ва АКТдан фойдаланиш” мавзуидаги семинарда Гулшана мураббий сифатида иш олиб борди.

– Ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланишга ҳаракат қиламан, – дейди Г.Маҳмудова. – Дарсда мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланаман. Ўқув машғулотларини шу тарзда ташкил этиш ўз самарасини бермоқда: яқинда 1-синф ўқувчилари ўртасида сўров ўтказилганда, инглиз тили фанини ўзлаштириш 84 фоиз ошгани маълум бўлди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ

(ЎзА) олган сурат.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: