Райан Гиггз: Гиггз, майдонга туш!
“МЮ” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Райан Гиггз 1927 йилдан буён илк бора ўзини захирадан майдонга туширган мураббий бўлди.
Бундан 87 йил муқаддам Кларенс Хилдитч бу ишни бажарган эди. Англия чемпионати доирасида “Халл Сити”га қарши кечган учрашувнинг 70 дақиқасида захирадан майдонга тушган “МЮ” афсонаси Райан Гиггз ва Неманья Видич “қизил иблислар” ўйинчиси сифатида сўнгги ўйинларини ўтказишди.
Мазкур учрашув “МЮ”нинг ғалабаси билан эмас, буюк футболчилар Гиггз ва Видичнинг “Олд Траффорд”даги сўнгги учрашуви ва жамоа билан ҳайрлашуви билан эсда қолди.