Умр давомийлигини башорат қилиш мумкинми?

Ёш кўринадиган аёллар кўп ҳолларда узоқ яшайди, деб ёзади “The Daily Mail” нашри. Гап шундаки, бундай аёлларда қон босими паст бўлади. Бу инсульт ва юрак хуружлари хавфини камайтиради.

Умуман олганда эса умрнинг давомийлиги бевосита терининг қариш тезлигига боғлиқ. Доктор Дэвид Ганнинг сўзларига кўра, сўз ажинлар ҳақида эмас, балки осилиб қолган тери ҳақида бормоқда. Айнан шу аломат бўйича юқори қон босимини билиш мумкин.

Олиб борилган тадқиқот юрак ва қон томир касалликлари хавфи паст бўлган аёллар ўз ёшларига қараганда камида 2 йилга ёшроқ кўринишини исботлади. Терининг ҳолати ва умумий саломатлик орасидаги боғлиқлик 63 ёшдаги 514 киши мисолида таҳлил қилинди. Шунингдек, мутахассислар узоқ умр кўрувчи оилалардаги эркаклар 1,4 йилга ёшроқ кўринишини ҳам аниқлади. Бундай оилалардаги эркакларда ҳам, аёлларда ҳам қўлларининг юқори қисми соҳасида ажинлар миқдори камроқ бўлган. Ҳозир олимлар ёш кўринувчи одамлар терисида нималар юз беришини аниқламоқда. Балки шу тарзда узоқ умр кўриш сири топилар.

Яна ўқинг:  Кўзи ожизлар учун махсус планшет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: