Энди югуриб толмайсиз

Кореядаги етакчи илмий-техника институти (KAIST)нинг бир гуруҳ олимлари одам танасидаги иссиқликдан энергия ишлаб чиқарувчи эгилувчан генератор ўйлаб топишди. Бу ҳақда “TJournal” нашри хабар бермоқда.

Термоэлектрик генератор эгилувчан шиша пластинкага ўрнатилган бўлиб, у фитнес-браслетларга жойланиб, югуриш чоғида қўлга тақилса, кўп энергия ишлаб чиқаради ва браслетни зарядлайди.

Янгилик бундай генераторлар олдида пайдо бўладиган иккита муаммони ҳал қилди: кўп электр ишлаб чиқарадиган генераторлар эгилувчан бўла олмас эди, аксинча, эгилувчан хусусиятга эгалари эса етарли миқдордаги қувватни беролмасди.

Янги генераторнинг 10х10 сантиметрлиси 31 даражали тана ҳароратида 40 милливат энергия ишлаб чиқара олади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, технология бошқа кўплаб соҳаларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Яна ўқинг:  Муносабатларни асрайлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: