Дунё мамлакатларида ўқув йили қачондан бошланади?

Дунёнинг турли мамлакатларида ўқув йили турли вақтларда бошланади. Уларнинг айримлари билан танишинг.

  1. Япония

Япониялик ўқувчилар биринчи синфга апрель ойида, сакура дарахти гуллаган пайтда чиқишади. Японлар учун баҳор – ҳаётнинг янгидан бошланишидир. Шу сабаб улар учун айни баҳор мавсуми ўқиш учун энг яхши давр саналади.

Японлар айтойдил ўқишади. Шу сабаб ҳам таътилга ўқиш бошланганидан 5 ой ўтгач чиқишади. Июлнинг охирида август ойи таътил деб эълон қилинади ва бир ой давомида ўқувчилар ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Бунинг ўзига хос сабаби ҳам бор. Бу мамлакатда август ойида намлик ўта юқори, шу билан биргаликда ҳаво жуда дим бўлади.

Ўқувчиларнинг навбатдаги таътили декабр ойига тўғри келади ва у мартгача давом этади.

  1. Ҳиндистон

Ҳиндистонда ҳам янги ўқув йили апрел ойида бошланади. Ҳиндистон мактабларида фақат эркак ўқитувчилар таълим беради. Бу мамлакатда таълим олувчи ўқувчиларнинг энг севимли фани – математикадир. Ҳар бир мактабда болаларнинг доимий равишда кийиб юрадиган мактаб формаси мавжуд. Бу формаларни кўриб боланинг қайси мактабда таълим олаётганини билиш мумкин.

  1. Германия

Германия федератив давлатига қарашли бўлган 16 федерал ернинг ўқув йилига доир ўзига хос тартиби алоҳида қилиб ишлаб чиқилган. Шу сабаб мазкур давлатда ўқув йили тахминан август-сентябр ойларига тўғри келади. Германиядаги ўрта мактаб дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда жуда яхши йўлга қўйилган. Ўрта мактабнинг умумий давомийлиги – 13 йилни ташкил этади. Болалар 6 ёшдан биринчи синфга қадам қўйишади, 10-12 ёшда ўрта мактабга ўтишади ва бу таълим 16 ёшгача давом этади. Аммо, бубилан ўрта таълим бутунлай тугади дегани эмас.

  1. Испания

Испанияда ўқувчилар сентябрнинг охири октябрнинг бошида мактабга боришади. Ўқув йили июнь ойининг ўрталарида ниҳоясига етади. Ўқувчилар 1 дан 10 гача баҳоланади. Испан мактабларида кундаликлар йўқ, дафтарга баҳо қўйилмайди, жавоб бериш учун ўқувчи доскага чиқмайди. Боланинг мактабда эришган ютуқлари ёки у дуч келаётган муаммолар ўқувчининг ота-онасини қизиқтирмаса уларга бу ҳақида ҳеч ким хабар бермайди.

  1. АҚШ

Америка мактабларида ўқув йилининг бошланиши эркин равишда белгиланади. Бироқ, қоидага кўра август ёки сентябр ойининг ўрталарига қадар, муайян вақт ичида мактаб эшиклари очилиши керак.

  1. Африка мамлакатлари
Яна ўқинг:  Оқ сочлар дарддан даракми?

Уларда шундай қоида бор: 4 ёшга тўлган бола биринчи синфга бориши мумкин! Бироқ, мактаб ўқучиси бўлишдан олдин уларнинг тайёргарлик даражаси ва билими баҳоланади. Агар бола ҳарфларни ажрата олмаса, у мактабга қабул қилинмайди. Шу сабаб болани мактабга олиб боришдан олдин, уни тайёрлов курсларига олиб боришади. У ерда эса уч ёшли болаларга дарс машғулотлари ўйин тарзида олиб борилади. Афсуски, бу мамлакатларда барча болалар таълим олмайдилар. Африка мамлакатларида таълим олиш мужбурий эмас.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: