Етакчи билим маскани
Тошкент вилояти педагогика коллежида таҳсил олаётган ўқувчилар малакали устозлари бошчилигида танлаган касблари сир-асрорини пухта эгаллаб, олган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб бормоқда.
Яқинда мазкур таълим масканида “Зулфияхоним издошлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар юртимизда ёшларга яратилган беҳисоб имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланиш муваффақиятлар гарови эканини таъкидлади. Таълим маскани ўқувчи ёшларининг концерт дастурлари кечага ўзгача файз бағишлади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришди.
Гулноза БЕРДИЕВА,
Тошкент педагогика коллежи ўқитувчиси