“Kids’ English – 1” ва “Kids’ English – 2”

Давлатимиз раҳбарининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори натижасида мамлакатимизда 2013 – 2014-ўқув йилидан 1-синфларда чет тили фанини ўқитиш йўлга қўйилди. Айни вақтда 1-синфда таҳсил олаётган 533 минг 845 нафар ўқувчининг 94,1 фоизи инглиз тили, 12 минг 465 нафари француз тили ва қолган 3,5 фоизи немис тили сабоқларини ўзлаштиряпти.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда қарор ижросини таъминлаш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб этилди. Тадбирда сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, чет тиллар лингофон хоналарини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлашни жадаллаштириш Дастури асосида зарур ўқув адабиётлари, луғатлар ва ДВД магнитолалар билан таъминланган 17 минг 222 синфхона ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Якунланаётган ўқув йилининг ўзида ўқувчилар учун дарслик ва мултимедиа ресурсини жамлаган 537 минг 786 нусха ўқув адабиёти яратилди. Ўқитувчилар ва ота-оналар учун ўзбек тилида 446 минг 84 нусха, рус тилида 59 минг 974 нусха қўлланма чоп этилди ва тарқатилди.

Жорий йилнинг 13 январидан 20 мартига қадар 2-синфлар учун яратилган дарслик мажмуалари мавжуд 194 та таянч мактабларида тажриба-синовдан ўтказилди. Экспериментатор-ўқитувчилар томонидан “Kids’ English – 1” ва “ Kids’ English – 2” дарслик мажмуаси таркибига кирувчи ўқувчи китоби, ўқитувчилар учун методик қўлланма ва мултимедиа иловалари такомиллаштирилди ва бойитилди.

Анжуман қатнашчилари пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 260-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлдилар. Муассасада ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш чуқурлаштирилган тартибда олиб борилади. 85 нафар педагогнинг 12 нафари инглиз тили фани ўқитувчисидир. Ўқув масканида ҳафтаниинг сешанба куни “Инглиз тили куни” деб эълон қилинган.

Б.САЛОМОВ

Яна ўқинг:  Одам папиллома вируси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: