ЭНДИ ЎПКАНИ ҲАМ ЎСТИРСА БЎЛАДИ

Техас университети тиббиёт факультети олимлари одам ўпкасини лаборатория усулида ўстириш имконига эга бўлишди.

Бугунги кунда бир қатор оғир ўпка касалликларини даволашнинг энг мақбул йўли ўпкани кўчириб ўтказиш саналади. Бироқ, ҳар доим ҳам донор ўпкаси бемор организмига мослашиб кетавермайди. Бунда ҳамма ҳаракатлар бекор кетади. Чунки, ўпка танамиздаги энг нозик аъзолардан бири. Уни кўчириб ўтказиш худди тери трансплантацияси каби жуда кам самара беради.

Бу борада олимлар 2010 йилдан бери иш олиб боришмоқда. Улар аввалига тажрибани каламуш ва чўчқалар ўпкасида қўллаб кўришди. Кейин эса одам ўпкаларида ҳам шундай тажрибани қўллашди.

Янги таомилга кўра, турли жароҳатлардан вафот этган ёш организмдаги ўпка марикси бошқа ўпкадан олинган тўқималарга кўчириб ўтказилади ва лаборатория шароитида ўстирилади. Тўрт ҳафта ичида янги ўпка етилади ва у ҳақиқийсидан деярли фарқ қилмайди. Бироқ, бу тажриба амалиётга татбиқ этилиши учун йиллар керак бўлади.

Фарҳод БЕК тайёрлади

Яна ўқинг:  Ош тузи нима учун йодланган бўлиши зарур?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: