САРАТОННИ ДАВОЛАЙДИГАН ВАКЦИНА ЯРАТИЛДИ

Исроиллик олимлар саратон касаллигини даволайдиган вакцина яратдилар.

Шу пайтгача саратон касаллигини кимёвий усул билан даволашдан бошқа чора йўқ эди. Бу эса инсоннинг барча органлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатарди. Эндиликда эса бу касалликни кимёвий аралашувсиз даволаш чораси топилди, дея хабар беради Uz24.uz нашри.

Бунга эришиш учун Леа Айзенбах бошчилигидаги исроиллик олимлар нақд 30 йил ҳаракат қилдилар. Мана бугун Леа ва унинг ҳамкасблари, ушбу янги препарат билан саратоннинг 20 дан ортиқ турини даволаш мумкинлигини ишонч билан айтмоқдалар. Мазкур вакцинани саратон касаллигига қарши кураш тарихидаги энг самарали кашфиёт дейиш мумкин.

Унга кўра саратоннинг турига қараб, керакли вакцина қон орқали юборилиши ёки касалланган орган ҳужайрасига бириктириб қўйилиши мумкин. Вакцина бириктирилган ҳужайра ўз муҳитига ижобий таъсир қилади ва саратон билан касалланган ҳужайраларни йўқ қилади.

Яна ўқинг:  Ҳаракатларсиз озиш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: