Тоғ чанғисидан зафарли натижалар

Эроннинг Дизин шаҳрида тоғ чанғиси бўйича ўсмирлар ўртасида якунланган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза – жами саккизта медални қўлга киритди.

Осиё қитъасининг истеъдодли спортчилари иштирокида ўтган мусобақада Артём Воронов юқори натижа кўрсатиб, мухлису мутахассислар ишончини оқлади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан хабар беришларича, яқинда Сочи шаҳридаги XXII қишки Олимпия ўйинларида қатнашган Артём Воронов Осиё чемпионатида тоғ чанғисининг слалом йўналишида энг яхши натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

Моҳир спортчимиз тоғ чанғисининг турли йўналишларида ўтказилган баҳсларда яна иккита кумуш ва битта бронза медаль билан тақдирланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда муваффақиятли қатнашган Светлана Баранова тоғ чанғисининг слалом, слалом-гигант, супер-гигант, супер-комбинация йўналишларида учинчи ўринни эгаллаб, тўртта бронза медалга лойиқ топилди.

ЗУБАЙДА

Яна ўқинг:  ИСТОМИН – ФЕДЕРЕР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: