Тамадди қилиш истаги бошқа одамлар туфайли пайдо бўлади

Тасмания университети олимлари ўтказган янги тадқиқотда 61 киши қатнашди. Кўнгиллилар қатор тестлардан ўтказилди, шу билан бирга улар соғлом овқатланиш ҳақидаги саволларга жавоб беришди. Улар овқатланишнинг барча усулларини қайд этди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Иштирокчилардан уларни тамадди қилишга ундайдиган барча омилларни ёзиш сўралди. Ушбу омиллар ўрганиб чиқилди. Тадқиқотчилар икки ҳафта давомида уларнинг кунига тахминан 1,5 мартадан тамадди қилганини аниқлади. Психологик фазилатлардан кўра ситуацион омиллар тамадди қилиш истагига кучлироқ таъсир қилгани маълум бўлди.

Атрофда бошқа одамларнинг тамадди қилишаётганини кўрганда, иштирокчиларда ҳам шундай хоҳиш пайдо бўлди, деб таъкидлайди мутахассислар. Улар юқоридагилардан келиб чиқиб, қатнашчиларни тамадди қилишга бошқа одамлар мажбур қилди, деган хулосага келди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Офтоб уриши: нима қилмоқ лозим?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: