ОИВ вакцинаси синовда

Бразилиядаги Сан-Паулу Тадқиқот жамғармасининг ходимлари ўзлари ишлаб чиққан ОИВ вакцинасини маймунларда синаб кўришни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда “АиФ” хабар қилади.

Ушбу муҳим воқеа жорий йилда юз бериши мумкин. Олимлар вакцина ҳозирги ишлов босқичида организмни вирусдан тўлиқ халос қилолмаслигини, аммо инсондан-инсонга ўтишининг олдини олиши мумкинлигини, бу касалликнинг терминал фазасидан қочишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашмоқда.

Вакцина клиник тадқиқотлардан муваффақиятли ўтган тақдирдагина одамларда синаб кўрилади. “HIVBr18” номини олган ушбу препарат устида бразилияликлар 2001 йилдан буён иш олиб бормоқда.

Яна ўқинг:  Қиличбозлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: