Иммунитет “кушандалари”

Буюк Британия олимлари инсон иммун тизимининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи сабаблар рўйхатини тузишди.

Унга кўра инсон иммунитетининг энг биринчи “душмани” шакар деб топилди. Бежизга уни кўпчилик тиббиёт ходимлари қандли диабет билан касалланган беморлар учун “оқ ажал” деб аташмайди. Зеро, қисқа вақт оралиғида истеъмол қилинган 100 грамм шакар, 5-6 соат давомида организм курашувчанлигининг уч баробар пасайиб кетишига сабаб бўлади.

Иккинчи ўринда кунлик сув истеъмолининг етишмаслиги, бундан ташқари буруннинг қуруқ бўлиши ҳам иммунитетнинг кучсизланганидан дарак беради. Шифокорларнинг фикрича бурун битиши ёки бурун оқиши инсоннинг шамоллашдан яхшироқ химояланганини билдиради. Чунки бурун суюқлиги организмнинг микроблар ҳужумига қарши курашиш воситасидир.

Иммун тизими кучсизлинишининг яна бир сабаби стресс ва уйқусизлик. Биз асабийлашганимиз сари иммун тизими ўз фаоллигини йўқотиб бораверади.

Уйқу вақтида эса организм билан бир қаторда иммун тизими ҳам тикланиб боради.

Яна ўқинг:  Олимлар эрта уйғонишнинг фойдали жиҳатларини исботлашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: