Соғаймоқчимисиз? Феълингизни ўзгартиринг!

АҚШнинг Шимолий Каролина Дюк университети тиббий маркази профессори Стивен Бойл ўзининг кўп йиллик илмий изланишлари натижасини эълон қилди. “Биз феъл-атвор соғлиққа таъсир кўрсатишини илмий жиҳатдан асосладик – дейди профессор. – Бу таъсирнинг даражасини ҳам тўлалигича англадик”.

Профессорнинг илмий хулосаларига кўра, узоқ яшаш учун одам салбий иллатлардан воз кечмоғи лозим. Жиловланган салбий ҳиссиётлар гастрит, ошқозон яраси, гипертония, астма касалликлари ривожланиши учун замин яратади ва бир қанча руҳият билан боғлиқ хасталикларни дунёга келтиради.

Агар инсон касб танлашда ўзининг феъл-атвори, қизиқишларини ҳисобга олса, бу энг оқилона танлов бўлади. Чунки касб-ҳунар ва меҳнат одамга завқ бағишламоғи лозим. Агар аксинча бўлса, ҳар қанча кўп пул тўланмасин, иши унмайди, касалликларга чалиниш хавфи шунча кўп бўлади. Сиз ўзингиз истаган касбни танламадингиз: мусиқа ҳақида орзу қилардингиз, аммо ота-онангиз иқтисодчиликка боришга мажбур қилишган. Севмаган одамингиз билан турмуш қурдингиз ва энди никоҳи омадли бўлган, ҳаёти илиқроқ, меҳрлироқ, қувноқроқ ўтаётган дўстларингизга ҳасад қиласиз. Кўпроқ пул топишни истайсиз, аммо шахсий қобилиятингиз, маълумотингиз ёки оилавий шароитингиз бунга имкон бермайди.

Мана шу учта – касбий, шахсий ва моддий таркибий қисм ҳаётда бизга ё ижобий ҳиссиётларни ёки салбий ноқулайликларни ҳис этишга имкон беради.

Олимлар ўтказган тадқиқотлар натижасига кўра қуйидаги касблар асабийликка олиб келишда “пешқадам” экан:

1-ўрин. Жамоатчилик фаоллари – артистлар, телебошловчилар, сиёсатчилар ва шоу-бизнес юлдузлари. Сабаби – турмуш тарзидан қатъи назар, улар жамоатчилик олдида доим яхши кайфиятда бўлишга мажбур.

2-ўрин. Ижод аҳли – рассомлар, ёзувчилар, журналистлар, режиссёрлар. Бу касбларнинг эгалари аксарият ҳолларда машаққатли ижод қилиб, вақтида дам олмайдилар. Бундан ташқари, уларга бироз манманлик хусусияти хос бўлиб, бу ҳам ортиқча асаббузарлик келтириб чиқаради.

3-ўринни олимлар ва ўқитувчилар банд этди. Ота-оналар, раҳбарият томонидан назорат ва босимнинг кучайиши, болаларнинг қулоқсизлиги ва бир маромдаги иш педагоглар асаб тизимини ишдан чиқариши ҳаммага маълум.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги ўрин хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига тааллуқли. Баъзи инжиқ мижозларнинг талаблари бу соҳа вакилларининг силласини қуритиб юборади.

Бахтиёр Ҳайдаров тайёрлади.

Яна ўқинг:  ПИСТАЛИ ПАҲЛАВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: